Курс ҳақида маълумот

2005 йил январь ойи охирларида  Ўзбексистон-Япония Маркази (UJC) ва Ўзбекистон Республикаси Кар ва соқовлар уюшмаси ҳамкорлиги асосида уникал ижтимоий лойиҳа, яъни  кар ва эшитиш нуҳсонига эга булган инсонларга мўлжалланган компьютер курслари ташкил этилди. Шу пайтгача бўлган муддатда 1100 дан ортиқ эшитиш нуҳсонига эга бўлган инсонлар ушбу курсларни 4 босқич бўйича тамомлаган бўлиб,улардан 50% - эшитмайдиган, қолган қисми эса турли эшитиш нуҳсонларига эга бўлган инсонлардир. 

Курснинг асосий мақсади — турли эшитиш қобилияти нуҳсонига эга бўлган инсонларга компьютер саводҳонлиги ва офис компьютер таъминоти, графика редакторлари, веб дизайн  асослари ва компьютер тармоқлари бўйича ишлаш асосларини бепул билим олиш имкониятини яратишдан иборат. Бу каби билимлар ушбу курсларнинг битирувчиларига янги иш топишга ёки эгаллаган лавозимидан кўра янада юқорироқ истиқболларга эришиш имконини беради. Курс ўқитувчилари ушбу курс битирувчилари бўлиб, ўқувчилар билан ўзаро тил топиша оладиган, махсус тайёргарликни ўтаган ходимлардир. Лекторлар лекциянинг умумий мазмунини ёзиб, уни турли қўл ҳаракатлари билан тўлдирадилар. Ўқувчилар эса ҳар бир стол ёнига ўрнатилган маҳсус мониторларда ўқитувчининг ҳар бир ҳаракатини кузатиб борадилар. Аудиторияларда асосий дарс ўтувчи лектор билан бирга ассистент ҳам бўлиб, у ҳар бир ўқувчига алоҳида барча операцияларни тўғри тушуниб, қабул қилишга ёрдам беради. Оғзаки тушунтириш керак бўлган пайтларда эса, мониторларда маҳсус ўчиб ёнувчи хабар орқали ўқувчиларнинг эътибори жалб қилинади ва ўқитувчилар мультимедия проекторлари орқали катта экранда ўз ҳаракатларини барчага кўрсата оладилар.