Ўқитувчилар

Шарашова Марина Николаевна

1968 йил 18 июльда Ташкент шахрида туғилганман. 1975-1985йилларда 102-сонли кар ва эшитиш қобилияти нуҳсонига эга бўлган болалар учун мўлжалланган махсус мактаб-интернатда тахсил олганман. Мактабни тамомлагач, ЛВЦга ўқишга кириб, у ерда клуб ишчилигига ўқидим.РДКУзОГда методист - ташкиллаштирувчи ва мактаб тадбирларини ташкиллаштирувчиси бўлиб ишладим.Ўзбекистон - Япония марказида кар ва соқов инсонлар, шунингдек эшитиш нуҳсонига эга бўлган инсонларга мўлжалланган махсус компьютер курслари очилганлиги ҳақида хабар топишим билан дарҳол ушбу курсларга мамнуният билан ёзилдим,чунки уша пайтларда компьютерни умуман билмасэдим. Устозларимизнинг кучли эътибор ва қунт билан дарс ўтишлари, шунингдек, суб-таржимонларнинг профессионал таржималари ёрдамида мен компьютерда бемалол ишлай оладиган бўлдим. Омадим келиб,ўзим ҳам ушбу курсларнинг ўқитувчисига айландим. Менга ўз ишим жуда ёқади, чунки ўқувчиларимнинг кучли қунт билан билим олишга қизиқишларини кузатиш жуда ажойиб.