Кутубхона

  Кутубхона

  Узбекистон – Япония Марказининг асосий вазифаларидан бири – Ўзбекистон ва Япония мамлакатлари ўртасидаги дўстона алоқаларни янада яхшилаш ва ўзаро ҳамфикрликни чуқурлаштиришни ахборот етказиш хизмати билан бир қаторда Марказимиз ҳудудида икки мамлакат вакиллари ўзаро мулоқот қилишлари, фикр алмашишлари учун барча имкониятларни яратиб бериш ҳисобланади. Марказ ташриф буюрувчилари учун япон, рус, ўзбек ва инглиз тилларидаги 8000дан ортиқ китоб ва дарсликлар, луғатлар ва журналлар, каталоглар, шунингдек, кичик ёшдаги ташриф буюрувчиларимиз учун махсус болалар адабиётидан иборат кутубхона хизматларина тақдим этади.

  Кутубхона хизматларидан фойдаланиш

 Марказимиз аъзолари бир вақтнинг ўзида 4 та босма маҳсулотларини (2 та журнал +2 та китоб) 2 хафтадан кўп бўлмаган муддатга олишлари мумкин (луғатлар фақат 1 хафтага берилади). Бу қоида босма маҳсулотларидан фақат китоблар ва муддати чиққан матбуотларга (босма муддати 1 ой ва ундан ортиқ) тегишли. Бошқа маҳсулотлар аввал олинган маҳсулотлар қайтарилмагунча берилмайди. Янги босмалар, ахборот маълумотномалар ва Япония ўқув масканлари маълумотномалари қўлга берилмайди. Биз янги китоблар сотиб олиш ва кутубхона хизматларини яхшилаш бўйича таклифларингизни кутиб  қоламиз.

 

Ундан ташқари ахборот излашда муаммо пайдо бўлган холларда Марказнинг маъсул ходими  доим ёрдамга тайёр.