Аудиотека

Аудиотека

  Марказ аудиотекасида Сиз турли хил аудиоматериалларни тинглашингиз мумкин. Улар орасида таълимга оид диск ва аудиокассеталар, турли йўналишлардаги мусиқий дисклар мавжуд. Шунингдек, бизда Япониянинг NHK ва JSTV телеканаллари ҳам тўғридан тўғри намоиш этилади.

 

Аудиотекадан фойдаланиш

   Марказ аъзолари 1 та мусиқий СD ва 1 та ўқув аудиокассетасини 1 хафта муддатига олишлари мумкин. Бериш муддати фақат 1 маротаба узайтирилиши мумкин. Аудиокассета ва СD лардан нусха кўчириш ман этилади. Уйга берилган аудиомаҳсулотлардан кўпайиш ва тижорат мақсадларида фойдаланиш ман этилади. Аудиомаҳсулотлар тинглаётган Марказ аъзолари улардан тўғри фойдаланишда шахсий жавобгарликка эга ва шикаст етказган ҳолларда улар аудиокассета, СD, DVD ёки қулоқчин алмаштириш учун кетадиган зарарни тўлиқ қоплашлари шарт.