Интернет уголок

Интернет бурчаги

   Марказда интернетдан ҳам фойдаланиш имкониятига эгасиз. Интернет бурчаги 5 компютердан иборат.

 

 

Интернет бурчагидан фойдаланиш

 Интернетдан фойдаланиш пуллик хизмат турига киради. Маълумот учун маъсул ходимга мурожаат қилинг.Марказ ахборотининг суст ёки чала ўзатилиши натижасида содир бўлаётган ахборот йўқотилиши ёки бузилиши, алоқа узилиши ва шунингдек компьютер вируслари ва бошқа техник носозликлари учун жавоб бермайди.

 Қуйида келтирилган хатти-ҳаракатлар ман этилган ва улардан бирини содир этган шахс Марказ аъзолигидан маҳрум бўлишидан ташқари зарарни қоплаш учун жарима тўлайди. Қуйидагилар ман этилади:

  •   Шахсий компьютерларда ўрнатилган тизимларни ўзгартириш (шу жумладан, паролларни ўзгартириш, умумий фойдаланиш учун беркилган файлларга, компьютер тармоқлари ва тизимларга йўл топиш уринишлар, мавжуд бўлган файллар ва директорияларни ўчириш, компьютерда янги директориялар ташкил қилиш ва ҳ.к.з.)

  •   Нусха кўчирувчи жиҳоз ёки принтердан фойдаланиш пайтида аниқланган муаммоларни ўзи ҳал қилиш;

  •  Ҳар қандай программа маҳсулотларини ўрнатиш ёки ўчириб ташлаш;

  • Ҳар қандай ташқи ахборот тўпловчи воситаларни улаш;

  • Компьютер жиҳозларини очиш ёки қисмларга ажратишга уриниш;

  • Компьютер жиҳозларидан тижорат ёки реклама мақсадларида фойдаланиш;

  • Камситувчи, порнографик, номуносиб, зарар етказувчи ёки одоб-аҳлоқга тўғри келмайдиган ахборотларга йўл топиш;

  • Интернетдан айрим шахс ёки ташкилотларнинг интеллектуал мулкий ҳуқуқини бузиш мақсадларида фойдаланиш;

  • Интернетдан шахсий ҳаёт тарзига аралашиш ва шунингдек обрўсизлантириш, ҳақоратлаш, ноқулайлик ва носозлик туғдирадиган ахборот тарқатиш мақсадида фойдаланиш;

  • Компьютерлар компьютер вирусидан бузилиш ҳавфи борлиги сабабли, электрон почта орқали юборилган шубҳа туғдирувчи ёки шубҳали материалларни очиш.