Видеотека

Видеотека

  Видеотекамизда япон, инглиз ва рус тилларидаги турли хилдаги видеофильмлар, информацион видеоматериаллар мавжуд. Болалар учун эса биз япон, инглиз ва рус тилларидаги аниме (япон анимацион мултьфильм)ларини тақдим этамиз.

 

 

  Видеотекадан фойдаланиш  

  Марказ видео бурчагида  DVD фильм кўриш истагида бўлсангиз, марказ ходимларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Марказга тегишли бўлмаган ва шунингдек ёши бўйича чегараланган видеомаҳсулотларни кўриш МАН ЭТИЛАДИ.

Марказ аъзолари 2 та видеокассета ёки 2 та DVD ни, 1 та видеокассета ва 1 та DVD ни  1 ҳафта муддатига олишлари мумкин. Бу муддат фақат 1 маротаба узайтирилиши мумкин. 

Марказда олинган видеокассеталардан тижорат мақсадларида ўтказиладиган намойишларда фойдаланиш мумкин эмас.